Ўқув семинар ўтказилди

2025 йилнинг 17-ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақолпоғистон Кенгаши мажлислар залида «Касаба уюшмасига аъзо ташкилотларда иш берувчининг касаба уюшмалари фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратишга доир мажбуриятлари» мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақолпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекцияси бош мутахассиси Ж.Кадиров ва Меҳнат инспекцияси техник инспектори М.Насиров, Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Қорақолпоғистон Республикаси бирлашган қўмитаси раиси Қ.Бекмановалар иштирок этди. Семинарда Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Қорақолпоғистон Республикаси бирлашган қўмитаси тармоқ тизимидаги аъзо бошланғич ташкилотлар касаба уюшма қўмитаси раисилари қатнашди. Ўқув семинарда Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмасига аъзо ташкилотларда иш берувчининг касаба уюшмалари фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратишга доир мажбуриятлари, Бухоро вилоятидаги касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг аниқланган бузилишларини бартараф этиш борасида кўрилаётган чоралар бўйича жамоатчилик назоратини амалга ошириш юзасидан тушинчалар бериб ўтди.