Жорий йилнинг 5 ноябр куни “Ўзбекистон касаба уюшмалари — 120 йил халқ билан” шиори остида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фархад Эрманов, Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси раисининг ўринбосари Нуразизов Раджапбай, Ўзбекистон темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қутлимурод Сабиров, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши раиси Улуғбек Жалменов, шунингдек, республика раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, касаба уюшмалари фаоллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий барқарорлик ва инсон қадрини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ишларга юксак баҳо берди.
Тадбир якунида меҳнат фидойилари ва соҳадаги фаоллар давлат мукофотлари ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. Улар юрт равнақи, халқ фаровонлиги ва меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилишдаги фидокорона хизмати билан эътироф этилди.
-Бугун касаба уюшмалари фақатгина ташкилот эмас — балки халқ таянчи, меҳнаткашнинг суянчи, инсон қадрини улуғловчи кучга айланган ҳаракатдир. 120 йиллик йўл — бу меҳнат, бирдамлик ва халқ билан елкадошлик йўлидир. Янги Ўзбекистонда касаба уюшмалари ана шу эзгу анъанани давом эттириб, халқ фаровонлиги ва юрт тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилишни давом эттирмоқда, — дейди тадбир иштирокчиси нуронийимиз Қуўатбай Қадиримбетов.
Санъат усталари томонидан ижро этилган ашула ва рақслар иштирокчилар қалбини қувончга тўлдирди ва меҳмонлар учун байрам дастурхони ёзилди.











Spelling error report
The following text will be sent to our editors: