“11 ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошланғич касаба уюшма ташкилоти томонидан бошқарма ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг кўчма кубоги мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада бошқарма туман бўлимларидан жами 17 та жамоа 157 нафар ходимлар қатнашди.
Иштирокчилар ўзларининг спортга бўлган қизиқишларини, маҳоратларини намойиш этдилар.
Ўтказилган мусобақада жамоалар орасида яхши натижаларни кўрсатган Мўйнақ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 13-сонли Касблаштирилган ёнғиндан қутқарув қисми 1-ўрин, Кегейли тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 7-сонли Касблаштирилган ёнғиндан қутқарув қисми 2-ўринни Чимбой тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 21-сонли Касблаштирилган ёнғиндан қутқарув қисми 3-ўринни эгаллади.
Мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари ва кубок топширилди.






Spelling error report
The following text will be sent to our editors: