Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида 2023-2025 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг 2024 йил давомида иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси томонидан ижроси бўйича умумий йиғилиши ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали касаба уюшма қўмитасининг 2020 йилнинг февраль ойидан 2025 йилнинг февраль ойи оралиғида ишлаган фаолияти тўғрисида ҳисобот-сайлов умумий йиғилиши ўтказилди.
Бунда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган қўмитаси раиси Аяпов Женисбой Жарилкаганович, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг меҳнат инспекциясининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш шўъбаси мудири Рзаева Гузаля Тургунбаевна, Ўзбекистон транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ўринбосари Султонов Боходир Фазилович, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири Ильмурадова Гулнора Рейпназаровна, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги бўлим мудири Авезмуратов Парахат Базарбаевич ва Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали директори Аяпов Аманжол Тлеповичлар иштирок этдилар.
Йиғилишда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали ходимлари касаба уюшмаси тизимида 238 нафар аъзоларидан 178 аъзолар (75 %) иштирок этиб, аммо 60 аъзо узрли сабабларга кўра иштирок эта олмади. Кун тартибидаги масала бўйича касаба уюшма қўмитаси раиси этиб Бегжанов Бердақ Каримбаевич сайланди.
Йиғилиш кун тартибидаги, масалалар бўйича масъулларнинг ҳисоботлари ўқиб эшиттирилиб, масалалар мухокама қилиб олинди. Ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилиш доирасида бу йил бўлиб ўтадиган ҳисобот-сайловларни шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлашга доир тушунчалар бериб ўтилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: