“Қўнғирот сода заводи”да ишчи-ходимлари билан учрашув

11 ноябрь —  Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами арафасида жорий йилнинг 7 ноябрь куни Қўнғирот сода заводида Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси, Сенатор У.А.Жалменов ва касаба уюшмалари фаоллари билан биргаликда завод фаолияти билан танишди.

Қўнғирот сода заводида меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари иш берувчи ҳамда касаба уюшма қўмитаси ижтимоий шериклигида мустаҳкам ҳимояга олинган. Ходимлар даромадларини ошириш, уларга қўшимча меҳнат таътиллари бериш, саломатликларини мустаҳкамлаш масалалари доимий эътиборда бўлиб, фаол ходимларни рағбатлантириб бориш ҳам намунали ташкил этилган.

Завод цехларида фаолият олиб борувчи бошланғич касаба қўмиталари раислари (улар 26 нафар) учун янги қабул қилинган жамоа шартномаси бўйича: цехлардан сайланган 59 нафар вакил учун меҳнат муҳофазаси бўйича қатор ўқув-семинарлари ташкил этилди. Цех ва бўлимлардаги касаба уюшмаси бурчаги, цех касаба уюшмаси кундалиги, меҳнат муҳофазаси буйича вакил иш режаси ишлаб чиқилди ҳамда тарқатилди.

Меҳнат фахрийларига алоҳида эътибор қаратилмоқда Юбилей ёшига етган ходимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилда эса 61 нафар фахрий ходимига моддий ёрдам ажратилиб ва қимматбаҳо совғалар қилинди.

Заводда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг оила аъзолари, жумладан, фарзандларини соғломлаштириш ҳам касаба уюшма қўмитасининг доимий эътиборида. болалар оромгоҳида ишчиларининг 200 га нафар яқин ўғил-қизлари дам олгани бунга мисолдир. Барча харажатлар тўлиқ корхона томонидан касаба уюшмаси орқали қоплаб берилди.

Бугунги кунда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламдаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг ахамиятини ишловчиларга атрофлича тушунтириш мақсадида ҳар ойда 2 марта “Маърифат соатлари” ўтказиш йўлга қўйилган.

Завод ҳудудидаги “Элобод” шаҳарчасида жойлашган 52-сонли мактабда асосан ишчи-ходимлармнинг фарзандлари таълим олади. Мактаб ўқувчилари учун ҳам тоза ичимлик сувида муаммо бўлмаслиги учун уюшмамиз томонидан 6 дона кулер харид қилинди. Мактаб кутубхонаси учун 10 млн. сўм маблағ эвазига янги бадиий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмалари келтирилди, шунингдек, китоблар учун жавон ва стеллажлар ўрнатилди.

Учрашув давомида заводнинг бир қатор меҳнаткашларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгашининг “Фахрий Ёрлиқлар”и топширилди.

\