Касаба уюшма фаоллари тақдирланди

2022 йилнинг 3 ноябрь куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгашининг мажлислар залида тармоқ ходимларининг социал-иқтисодий, ҳуқиқий манфаатларини ва меҳнатни муҳофаза қилишдаги натижали хизмати ва “11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан  бир қатор касаба уюшма фаоллари Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши билан биргаликдаги “Фаҳрий ёрлиғи” ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Байрам тадбирида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси Сенатор Жалменов Улыкбек Абылаевич қатнашди.