Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш бошқармаси томонидан ташкил этилаётган “Биз – спортчи оиламиз” шиори остида оилавий спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.
“Биз – спортчи оиламиз” шиори остида ўтказиладиган оилавий спорт мусобақалари орқали ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини оммавий спорт турлари билан шуғулланишларини таъминлаш, уларни фойдали ва мазмунли ҳаракатга йўналтириш, соғломлаштириш ҳамда чиниқтиришга, жамоа бўлиб ҳаракат қилишга ўргатиш мақсадида ташкил этилади.
“Биз – спортчи оиламиз” шиори остида оилавий спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилиб, бунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов, Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, тармоқ касаба уюшмалари Қорақалпоғистон Кенгаши раислари ва маъсул ташкилотчилар шунингдек, туман ва шаҳарлардаги барча соҳалардан сайланган 9 жамоадан 27 ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштироки этди.
Кун давомида юқори савияда ўтказилган спорт мусобақалари натижалари бўйича биринчи ўринни Ӯзбекистон таълим ва фан тармоғидан Нукус давлат педагогика институти ўқитувчиси Хайдаров Рустам Маратовичлар оиласи, иккинчи ўринни Ӯзбекистон соғлиқни сақлаш тармоғидан Тахтакўпир тумани тиббиёт бирлашмасидан Исенбаев Батыржан Джанабаевичлар оиласи, учинчи ўринни Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат тармоғидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академия лицейи ўқув гуруҳи командири Худайбергенов Шавкат Сапарбаевичлар оиласи ғолиб бўлди.
биринчи ўринни эгаллаган Хайдаров Рустам Маратовичлар оиласи “Биз – спортчи оиламиз” шиори остида оилавий спорт мусобақаларининг Ўзбекистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Ғолиб ва қолган иштирокчилар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан тайёрланган совға ва дипломлар билан тақдиранди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: