2026 йил 13 апрел куни «Соғлом танда-сифатли тиббиёт» шиори остида тиббиёт ходилари ўртасида спортнинг мини-футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турларидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги мусобақалари ўтказилди.
Спорт мусосбақаларининг очилиш маросимида Қорақолпоғистон Республикаси соқлиқни сақлаш вазири ўринбосари Б.Алимбетов, Ўзбекистон соқлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Л.Байбосыновалар иштирок этдилар.
Тиббиёт муассасалари ўртасида ўтказилган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги спорт мусобақаларида 230 ортик тиббиёт ходимлари иштирок этдилар.
Мусобақа ғолиблари Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг тегишли даражадаги дипломлари ва кенгаш томонидан таёрланган баҳо совғалари билан тақдирланди.







Spelling error report
The following text will be sent to our editors: