2024 йил 7-май куни Нукус шаҳри 1-сонли спорт мактабида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида таълим муассасалари ўқитувчилари ўртасида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги” спорт мусобақаларнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йиль 28-январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”нинг 67-мақсадида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиганлар сонини ошириш, таълим муассасалари ходимларини спорт тадбирларига кенг жалб қилиш, улар ўртасида мусобақалар ташкил қилиш, спорт инфратузилмасини яхшилаш ва зарур спорт инвентарлари билан жиҳозлаш, ходимларнинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш, таълим муассасаларидаги спорт сексиялари ва тўгараклари фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, ўқитувчиларнинг бўш вақтларида спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан тасдиқланган қўшма қарор асосида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги” спорт мусобақаларнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи Нукус шаҳри 1- ва 2-сонли спорт мактабларида, Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институти ҳамда Ёшлар марказида бўлиб ўтди.
Мусобақада, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси вакиллари, шунингдек, тармоқ касаба уюшмалари Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раислари, маъсул ташкилотчилар ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этди ҳамда мусобақа иштирокчиларига мувоффақиятлар тилади. Мусобақада спортнинг мини-футбол, шахмат, шашка, стол тенниси ва волейбол турлари бўйича ўқитувчи ва мураббийлар ўзаро куч синашди. Мазкур мусобақанинг қуйи босқичларида 17 минг 18 нафардан ортиқ таълим муассасаларининг ходимлари иштирок этди.
Кун давомида спорт мусобақалари қизғин давом этиб тажрибали ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиб жамоалар аниқланди.
“Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги” спорт мусобақаларнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида жамоавий ҳисобда 3-ўринни Амударё туман жамоаси, 2-ўринни Тахиатош туман жамоаси, 1-ўринни Нукус шаҳар жамоалари ғолиб деб деб аниқланди.
Жамоавий ҳисобда ғолиб бўлган Нукус шаҳар жамоасига “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги” ҳамда 30 миллион сўм пул мукофоти топширилди.
Шунингдек, ғолиб жамоага ҳамда турли номинация эгаларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясиниң Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан диплом ва совғалар топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: