Нукус шаҳрида маданият ва спорт соҳасида фаолият юритаётган ҳамда таълим олаётган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
2026 йил, 8 октябрь куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, касбий салоҳиятини ошириш ҳамда ташаббусларини рағбатлантиришга қаратилган очиқ мулоқот ташкил этилди.
Учрашувда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.А.Жалменов, Қорақалпоғистон кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Алиев ва Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган қўмитаси раиси Ж.Аяповлар иштирок этишди.
Тадбирда ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот ўрнатилиб, уларни қийнаётган масалалар, таклиф ва ташаббуслари тингланди. Ёш мутахассисларнинг ўз соҳасида фаол бўлиши, янги ғояларни илгари суриши ҳамда жамоат ишларида муносиб иштирок этиши муҳим экани таъкидланди.
Шунингдек, ёшларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда касаба уюшмаларининг ўрни хусусида фикр алмашилди.
Тадбир якунида соҳада фаоллик кўрсатаётган бир қатор ёшларга Миннатдорчилик дипломлари топширилиб, уларга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тиладни.








Spelling error report
The following text will be sent to our editors: